Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Пахтакорда 70 ёшли отахон 240 миллион сўмга “ухладими?”

Пахтакорда 70 ёшли отахон 240 миллион сўмга “ухладими?”

09 март 2020, Понедельник
156
0

 Пахтакор тумани, Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1950 йилда туғилган фуқаро К.Р. туман ички ишлар бўлимига фирибгардан зиён кўрганлиги тўғрисида мурожаат қилди.

Шикоятчи Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган О.А.нинг ваъдаларига ишониб қолганини таъкидлайди. Билдиришича, О.А. Тошкент шаҳридан арзон нархда шакар маҳсулоти олиб келиб сотиш режаси борлигини айтиб, 2018 йил 17 ноябрда 140 миллион сўм, 2018 йил 29 декабрда 100 миллион сўм пулларини олган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, фуқаро К.Р. фирибгарликда гумонланаётган О.А.дан ушбу пулларни олганлиги тўғрисида тилхат олишни унутмаган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар