Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Аёл ўзини автоуловдан ташлади...  

Аёл ўзини автоуловдан ташлади...  

09 март 2020, Понедельник
244
0

 Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 987 километрида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган фуқаро Э.Н. “Исузу” русумли юк автоуловини 70 км/с тезлик билан Самарқанд вилояти томон бошқариб кетаётганда автоулов салонида бўлган Сирдарё вилояти, Ховос туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган аёл С.М. автоуловни тўхтатишини сўраган. Бироқ ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Бундан қўрқиб кетган аёл автоулов эшигини очиб сакраган ва тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар