Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўл патруль хизмати ходимини автоулови капотида сайр қилдирган ҳайдовчига қандай жазо тайинланди?

Йўл патруль хизмати ходимини автоулови капотида сайр қилдирган ҳайдовчига қандай жазо тайинланди?

11 март 2020, Среда
221
0

 Йўл патруль хизмати ходими Иброҳим Норматов 2020 йилнинг 23 январь куни иш вақти тан жароҳати олиши мумкинлигини хаёлига келтирмаганди. Ҳаммаси “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 25 G 494 АА бўлган автоуловнинг пиёдалар ўтиш чизиқлари устида тўхташидан бошланди. Табиийки, йўл патруль хизмати ходими “Нексия” ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берди.

Аммо ҳайдовчи жуфтакни ростлашга қарор қилганди, қисқаси, воқеа ҳайдовчининг автомашинани йўл патруль хизмати ходимининг устига ҳайдаши ва қонун посбонини капот устида сайр қилдириши давом этди. Кўриб турганингиздек учар 200 метр масофадан сўнг ички ишлар органи ходимини юмшоқроқ қилиб айтганда тушириб қолдирди.

Йиқилиш оқибатида қонун посбони ўнг оёқ болдир панжа бўғимининг лат ейиши, болдир суяклараро синдесмози йиртилиши кўринишида ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочиб қолди.

Табиийки, қонунбузар тезда топилди ва ҳибсга олинди. У 1997 йилда Шароф Рашидов туманида туғилган, Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида яшовчи Бахтиёр Маматқулов бўлиб чиқди. Йигитча автоуловни ижара шартномаси асосида бошқарган. Айтганча, йўл патруль хизмати ходими 1 ойдан ошиқ вақт давомида соғлигини тиклади.

Хуллас, ушбу ҳодиса жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида кўриб чиқилди. Мазкур жараёнда Ёшлар иттифоқи ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши вакиллари томонидан айбланувчига енгил жазо берилиши сўралди. Ўз навбатида Бахтиёр Маматқулов қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Суд юз берган ҳодисани ҳамда жараён иштирокчиларининг кўрсатма ва илтимосномаларини ўрганиб, Бахтиёр Маматқуловга бир ярим йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Хулоса шуки, қонунни бузманг, осойишталигингиз ва хавфсизлигингизни таъминлаётганлар хизматини қадрланг. Бахтиёр Маматқулов билан юз берган воқеа айримларга ўрнак бўлиши керак, назаримизда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.     

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар