Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўғрилар “иссиқ изи”да ушланди

Ўғрилар “иссиқ изи”да ушланди

13 март 2020, Пятница
172
0

 Жиззах шаҳри, Маданият маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган “Вена-фарм” МЧЖга қарашли дорихонада ўғирлик юз берди. Дорихонанинг орқа деразасини бузиш йўли билан 2 миллион 700 минг сўм пул, ноутбук ва видеокамера винти ўғирлаб кетилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида яшовчи Р.М. ҳамда Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчилардан ноутбук ва ўғирланган пулнинг бир қисми ашёвий далил сифатида олинган.   

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар