Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Бахмаллик товламачи қўлга олинди

Бахмаллик товламачи қўлга олинди

17 март 2020, Вторник
236
0

 Бахмал тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган “Парвоз транс” МЧЖ раҳбари А.Х. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, муқаддам уюшмасида фаолият кўрсатган ходимлардан бирининг ноқонуний талаби ҳақида маълум қилди.

Шикоятчининг билдиришича, Бахмал тумани, Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган А.Ш. МЧЖ фаолиятида бўлмаган ноқонуний ишлар ҳақида турли хил ёлғон гаплар тарқатиб, юқори турувчи органларга шикоят аризалари билан мурожаат қилиб келган.

Фуқаро А.Ш. даъво аризаларини қайтариб олиш ҳамда келгусида бошқа шикоят қилмаслик эвазига МЧЖ раҳбари А.Х.дан ҳар ойига 2 миллон сўмдан пул талаб қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада фуқаро А.Ш. МЧЖ раҳбари А.Х.дан 1 миллион 500 минг сўм пулларни олган вақтда қўлга олинди.

Қонунбузарга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати. 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар