Кўмир қани, мудир?
Жорий йилнинг 17 март куни Зомин тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман ХТБ га қарашли 14-сонли ўрта умумтаълим мактаби хўжалик ишлари мудирининг ўқув муассасига тегишли кўмир маҳсулотларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Мудир Бешкуби қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. 2.800 кг кўмирни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
Суриштирувни туман ИИБ олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)