Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Тиббиёт маркази омбор мудири қанча пулни ўзлаштирган?

Тиббиёт маркази омбор мудири қанча пулни ўзлаштирган?

18 март 2020, Среда
183
0

 Вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳри, Сайилжой маҳалласида истиқомат қилувчи “Чақмоқ” фермер хўжалиги иш юритувчиси 1977 йилда туғилган фуқаро Ф.М. мурожаат қилиб, Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази омбор мудири 1958 йилда туғилган фуқаро С.С.нинг ноқонуний фаолияти ҳақида хабар берди.

Шикоятчининг билдиришича, омбор мудири С.С. “Чақмоқ” чорвачилик фермер хўжалиги билан маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан 60 миллион сўмлик гўшт ва сут маҳсулотларини олиб, 14 миллион 503 минг 600 сўмлик маҳсулотларни тиббиёт марказига кирим қилмасдан талон-тарож қилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар