Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахлик фуқарога таниқли актёр фирибгарлик қилгани ростми?

Жиззахлик фуқарога таниқли актёр фирибгарлик қилгани ростми?

19 март 2020, Четверг
276
0

 Жиззах шаҳри, Кўтарма маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган аёл Г.С. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, фирибгарнинг алдовига ишониб қолганини билдирди.

Фуқаро Г.С. нинг келтиришича, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи 1988 йил туғилган, актёр А.Р. тўйига хонанда Райҳона Ғаниевани олиб келишини айтиб Кимёгар маҳалласи ҳудудида 6 минг 400 АҚШ доллар пулини олган. Бироқ актёр ваъдасини бажармаган ва бу пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар