Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғалабада қонунбузар тўхтатиб қолинди

Ғалабада қонунбузар тўхтатиб қолинди

19 март 2020, Четверг
149
0

 Мирзачўл тумани, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари “Жиззах-Гагарин” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Мирзадала шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган фуқаро Б.Ж. бошқарувида бўлган “Мерседес-Бенс” русумли автоуловни тўхтатиб текширганда аммиакли селитра минерал ўғитини ноқонуний ташиб кетаётгани маълум бўлди.

Фуқаро Б.Ж. ушбу минерал ўғитларни Самарқанд вилояти, Булунғур туманига сотиш мақсадида олиб кетаётганини билдирди. Қонунбузардан 1.500 кг аммиакли селитра минерал ўғит ҳужжатлаштириб олинди. Суриштирув олиб борилмоқда.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар