Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Тунги гуруҳ” тадбири давомида ўғирлик фош бўлди

“Тунги гуруҳ” тадбири давомида ўғирлик фош бўлди

21 март 2020, Суббота
178
0

2020 йилнинг 21 мартига ўтар кечаси тунги соат 04.30 ларда Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик  маҳалласи ҳудудида ўтказилаётган “Тунги гуруҳ” тадбири давомида ИИБ ходимлари эътиборини бемақсад юрган шубҳали шахс тортди. Суҳбат давомида фуқаро ёнида бўлган велосипед ва 4 дона “Аkfa” номли электр токини кучайтиргични қаердан олганлигини изоҳлай олмади.  

Суриштирув натижасида унинг Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Мингчинор маҳалласи, Марказий қўрғон қишлоғида яшовчи, 1975 йилда туғилган, 2020 йил 3 март куни жиноят ишлари бўйича  Самарқанд вилояти Жомбой тумани  суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг              169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазосига хукм қилинган Д.Б. эканлиги аниқланди.

Кўп ўтмай велосипед эгаси топилди. Гумонланувчи велосипедни Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласи, Отчопар кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан ўғирлаб кетган. Айни вақтда овоз кучайтиргичларнинг қаердан олинганлигини аниқлаш мақсадида ҳудуд аҳолиси суриштирилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар