Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Имом ҳуқуқбузарликни содир этган, лекин жазога тортилмади

Имом ҳуқуқбузарликни содир этган, лекин жазога тортилмади

20 март 2020, Пятница
162
0

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани имом-хатиби Аҳмадқул Абдурасуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаати тарқалди. Адҳамқул Абдурасулов унга нисбатан бир қатор давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари нохолис муносабатда бўлаётганини  билдирган.

Аммо вазият Аҳмадқул Абдурасулов тарифлаганидек эмас. Яъни, ички ишлар органлари ходимлари мурожаат эгасига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйишмаган. Фикримиз исботи сифатида айрим маълумотларни келтириб ўтсак.

Жумладан, 2020 йилнинг 21 февраль куни Дўстлик тумани ИИБ терроризмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбир давомида 2018 йилнинг 3 декабрь куни Аҳмадқул Абдурасулов Дўстлик тумани, Боғзор МФЙда яшовчи Бунёд Мирзаев ва Шоҳиста Хидироваларнинг шаръий никоҳини ноқонуний тарзда ўқиганлиги аниқланган.          

Мазкур ҳолатни ўрганиш давомида Аҳмадқул Абдурасуловнинг топшириғи асосида 2012 йилда фуқаро Илияс Умарқулов Дўстлик туманининг Янгиҳаёт маҳалласида Жамшид Ҳайдаров ва Феруза Мардиеваларга ҳам шаърий никоҳ ўқиганлиги маълум бўлган. Бунинг учун Аҳмадқул Абдурасулов Жамшид Ҳайдаровнинг отасидан ҳақ олганлиги тўғрисидаги видеокўрсатма мавжуд.

Мазкур қонунбузарликлар 2020 йилнинг 12 март куни Мирзачўл тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган. Суд Аҳмадқул Абдурасуловни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 201- моддасига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди. Аммо маъмурий жазо қўллаш муддатлари ўтиб кетганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271- моддаси 7- бандига асосан иш юритишдан тугатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар