Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўқишга киритиб бериш эвазига 5000 доллар олган ўқитувчи қўлга тушди

Ўқишга киритиб бериш эвазига 5000 доллар олган ўқитувчи қўлга тушди

20 июль 2018, Пятница
1 188
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳарчасида истиқомат қилувчиХ.Ш. ариза билан мурожаат қилади.

Аризасида шу йилнинг 15 июль кунифарзандиниЖиззах Давлат педагогика институтига ўқишга киритиш мақсадидаҳужжатларини топшириш учун институтга борганлигини баён этган. Натижада ҳужжат топшириш вақтидаўзини Ҳақназар деб таништирганфуқаро билан суҳбтлашишади. Суҳбат давомидаинститутда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Тоҳир исмлитаниши борлигини, у билан яқиндан таништириб қўйиш таклифини айтади.

Келишувга асосан 17 июль куни Ҳақназар таниши бўлган Тоҳирнинг хонасига олиб боради. Учрашув жараёнидақизини ўқишга киритиб қўйиш эвазига5.000 АҚШ долларини Ҳақназар орқали беришини айтади.

Шу йилнинг 19 июль куни Жиззах Давлат педагогика институти олдида Ш.Рашидов тумани “Куёвбоши” ҚФЙда истиқомат қилувчи Ҳ.Ҳ. қизини ўқишга киритишни ваъда қилиб, Жиззах шаҳри Бобур маҳалласида истиқомат қилувчиШ.Хдан 5000 АҚШ долларини олаётган вақтда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратурасининг тезкор тадбирига қўлга тушади. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасига кўра Ҳ.Ҳ. Жиззах Давлат педагогика институтининг махсус сиртқи бўлимида ишлайдиган Х.Т.га беришлигини айтади ва тадбир давомида Жиззах ДПИ олдидаТ.Х. келишувга асосан Ҳ.Ҳ.дан 5.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар