Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Карантин талабини бажармаган тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилди

Карантин талабини бажармаган тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилди

23 март 2020, Понедельник
112
0

Мамлакатда Covid-19 коронавируси инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган. Туманимизда ҳам мазкур инфекцияни тарқалмаслиги юзасидан карантин чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, туманда тадбиркорлар эпидемиясини олдини олиш ва тарқалишини чеклаш мақсадида аҳоли кўп тўпланадиган умумий овқатланиш ҳамда кўнгилочар жойларда фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги огоҳлантирилган эди.

Шунга қарамасдан, 21 март куни соат 17-45ларда “Мевазор” маҳалласида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркор Ф.К.га тегишли чойхона  ишлатаётганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда карантин қоидаларини бузган тадбиркорнинг хатти-ҳаракати бўйича туман ИИБ томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда белгиланган тартибга риоя қилмаслик ёки уни бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси (Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) ҳамда 54-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) билан жавобгарликка тортилади.

Агар фуқаролар Санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257/1 моддаси билан жазоланади.

Шундай қалтис пайтда ҳар бир фуқаро ўзининг ва атрофидагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлмаслиги, вақтинча ўрнатилган карантин талабларига тўла амал қилишлари лозим. Юртдошларимиз ўрнатилган қатъий талабларга бўйсиниши дунё аҳли бошига ёпирилаётган вирусни диёримизда батамом йўқолишига хизмат қилади.

 

Исроил Нурматов,

Дўстлик туман ИИБ бошлиғи.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар