Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Диққат, коронавирус: Нафсингизга зўр берманг!

Диққат, коронавирус: Нафсингизга зўр берманг!

24 март 2020, Вторник
34
0

Жорий йилининг 22 март куни Ғалларол тумани, Маданият қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, хусусий тадбиркор, 1982 йилда туғилган Н.Қ. 2-Қангли қишлоғи ҳудудидаги “Қанглиобод истеъмол сервис” номли овқатланиш шохобчасини ишлатаётганлиги аниқланди.

Бундай қоидабузарликка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима белгиланган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, жорий йилнинг 21 мартидан эътиборан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тунги клублар, дискотека, массаж салонлари, чойхона, ошхона, караоке барлари, бильярд заллари, чилим марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар