Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўлик жонлар ёки кўпнинг ҳақи қўймайди

Ўлик жонлар ёки кўпнинг ҳақи қўймайди

27 март 2020, Пятница
272
0

 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг мансабдор шахслари 2017-2019 йиллар давомида талон-тарож ва мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир этганлиги аниқланди. Яъни, мазкур жиноят тиббий муассасадан бўшаб кетган 4 нафар шахсни “ишламоқда”, дея сохта ҳужжатлар расмийлаштириш ва уларнинг имзоларини қалбакилаштириш йўли билан амалга оширилган.  

Мансабдорлар аслида йўқ ходимлар номидан 29 миллион 700 минг сўм иш ҳақи, 42 миллион 100 минг сўм рағбат пули ҳамда 33 миллион 300 минг сўм устама маблағларини ўзлаштиришган. Етказилган умумий зарар 105 миллион 100 минг сўмни ташкил этган. Жиноятнинг очилишига шифохонанинг норози ходимларининг шикояти туртки бўлди.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар