Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўзгалар ҳаётини хавф остига қўяётганлар жаримага тортилмоқда

Ўзгалар ҳаётини хавф остига қўяётганлар жаримага тортилмоқда

27 март 2020, Пятница
108
0

 Коронавирус инфекцияси эҳтиётсизлик қилган ҳар бир инсоннинг эшигини тақиллатиши мумкинлиги айрим нафс қулларини ҳушёр торттирмаяпти. Бундай дейишимиз боиси олиб борилаётган тушунтиришлар ва кўрилаётган чораларга қарамасдан баъзи тадбиркорлар аҳоли тўпланишига сабабчи бўлиб, хавфли юқумли касаллик тарқалиши таҳдидини кучайтирмоқдалар.  

Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани, Дўстлик ҚФЙ, Амир Темур кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор Ф.Н. қонунга зид тарзда овқатланиш шохобчаси фаолиятини юритаётгани аниқланди.

Худди шундай, Бахмал тумани, Бахмал қишлоғида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган Ҳ.А. яшаш уйидаги овқатланиш шохобчасида мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Зарбдор тумани, Ойбек МФЙ ҳудудида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1982 йилда туғилган Ш.У. овқатланиш шохобчаси фаолиятини тўхтамаганлиги аниқланди. Айни шу маҳаллада яшовчи, хусусий тадбиркор 1963 йилда туғилган, Алишер Навоий маҳалласидаги бозорда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди.

Бу фуқароларнинг барчаси жарима тортилади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, тадбиркорлар пандемия сабаб фаолият кўрсатмаслик юзасидан огоҳлантирилган.  

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар