Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Қочоқ ушланди ва жаримага тортилди

Қочоқ ушланди ва жаримага тортилди

27 март 2020, Пятница
214
0

 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Зафаробод тумани, Бўстон маҳалласи, Шифокорлар кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш.М. ҳудуддаги Шоҳсарой чойхонасида фуқароларга хизмат кўрсатаётгани аниқланди.

Ш.М. КОВИД-19 пандемияси тарқалишининг олдини олишга оид қонунларни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликкка тортилади.

Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Ҳамид Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган Э.Э. карантин қоидаларини бузиб, уйидан чиқиб кетган. Муқаддам Қозоғистон Республикасида бўлиб, қайтганлиги учун карантин назоратига олинган ва яшаш жойидан чиқмаслик юзасидан огоҳлантирилган.

Ҳолат бўйича суриштирувни Зомин тумани ички ишлар бўлими олиб бормоқда.   

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар