Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Нафс қулларининг қилиғи

29 март 2020, Воскресенье
110
0

 Зомин тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги Қарорига зид равишда Каттабоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1984 йил туғилган фуқаро Р.С.нинг савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.

Худди шундай, тумандаги Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йил туғилган Т.Д. ўзига тегишли қурилиш моллари савдо дўконида савдо фаолиятини юритиб келаётгани маълум бўлди.      

Бу фуқаролар жаримага тортилади. Тадбиркорлар пандемия сабаб фаолият кўрсатмаслик юзасидан огоҳлантирилган.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар