Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиноят “иссиқ изи”да фош этилди

Жиноят “иссиқ изи”да фош этилди

30 март 2020, Понедельник
485
0

 Жорий йилнинг 29 март куни Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Жиззах шаҳри, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1994 йил туғилган фуқаро Х.О. мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли овқатланиш шохобчаси кассасидан 5 миллион 500 минг сўм пул ва уяли алоқа воситасини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида жиноят “иссиқ изи”да фош этилди. Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти, Сардоба туманида истиқомат қилувчи, 1988 йил туғилган фуқаро Х.А. ушбу қонунбузарликни содир этган. Айбланувчидан далилий ашё сифатида уяли телефон ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар