Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Бизнинг ҳам ҳиссамиз бор

31 март 2020, Вторник
224
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси шахсий таркиби, хусусан, профилактика инспекторлари маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан бирга аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, дезинфекция воситалари, тиббий ниқоблар билан таъминламоқдалар. Бинобарин, Жиззах шаҳридаги 7224 киши истиқомат қиладиган Олмазор маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керак, коронавирус инфекцияси сабаб карантин эълон қилингач, ички ишлар органлари ва фуқаролар йиғини томонидан маҳалла аҳолисига 120 килограмм гўшт, 200 килограмм картошка, 200 килограмм макарон, гуруч, гречка, сабзи етказиб берилган.

Шунингдек, маҳалла аҳли 3,5 минг дона тиббий ниқоб,  спирт, кирсовун ҳамда бошқа дезинфекция воситалари билан таъминланди. Умуман олганда, соҳа вакиллари Жиззах шаҳрининг барча ҳудудларида коронавирусга қарши тарғибот уюштириш билан бирга  саховатга эш тадбирларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Жиззах шаҳар ИИОФМБ ташкилий бўлими бошлиғи, капитан Фахриддин Абдуллаевнинг маълумотига кўра вилоят марказидаги 170 дан ошиқ оилага ички ишлар органлари томонидан ёрдам кўрсатилган. Бу жараёнда асосий эътибор ногиронлар, боқувчини йўқотганлар, ёлғиз кексаларга қаратилмоқда. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар