Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИШНИ ҚОНУН ТАҚИҚЛАЙДИ

ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИШНИ ҚОНУН ТАҚИҚЛАЙДИ

10 апрель 2020, Пятница
652
0

 Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида бот-бот огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан айрим фуқаролар ўзларини бу ишдан тийиб тура олмаяптилар. Чунончи, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Қаҳрамон МФЙ, Сайилжойи кўчаси, 25-уйда истиқомат қилувчи, “Қаҳрамон Арена” МЧЖга қарашли “Улфатлар” чойхонаси раҳбари, 1976 йилда туғилган, фуқаро Жалолиддин Аловиддинов ана шундайлар сирасига киради.

У жорий йилнинг 7 апрель куни соат 14 ларда Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимида ташкил қилинган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш штаби ҳамда вилоят санитария-эпидемиология осойишталик марказига қўнғироқ қилиб, фуқаро штаб навбатчисига коронавирусга чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган «Доктор А» хусусий шифохонаси шифокори ҳалигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлигини ва унга тегишли чора кўриш кераклигини билдирган. Соҳа вакилларининг бу маълумотлар ёлғон эканлигини таъкидлашларига қарамасдан Жалолиддин Аловиддинов улар билан бўлган суҳбат аудиоёзувини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган ўрганишлар Жалолиддин Аловиддинов тарқатган маълумотларнинг асоссиз эканлигини кўрсатди. Шу сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2445-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар