Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Уйида фоҳишахона очган қўшмачи қўлга олинди

Уйида фоҳишахона очган қўшмачи қўлга олинди

13 апрель 2020, Понедельник
777
0

 Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Иттифоқ маҳалласида фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йил туғилган Ш.Л. яшаш уйида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келган.

У Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Ў.Х. ва шу маҳаллада яшовчи 2002 йил туғилган Ў.Б. ларни Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласида яшовчи 1987 йил туғилган аёл Л.Г билан яқин муносабатга киришишлари учун шароит яратиб берган вақтда қўлга олинди.

Қўшмачидан 100 минг сўм далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар