Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Бемақсад йиғилиш қилган жаримага тортилади

Бемақсад йиғилиш қилган жаримага тортилади

13 апрель 2020, Понедельник
511
0

 Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши олиб борилаётган профилактик тадбирлар биринчи навбатда инсонлар соғлигини хавфга қўйиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олишга қаратилмоқда.

Худди шундай, профилактик тадбирлар доирасида Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Учма маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1987 йил туғилган И.Х. яшаш уйида 8 нафар фуқаролар билан бемақсад йиғилиб, эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузганлиги аниқланди.

Эслатиб ўтсак: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқлан. Шундай экан ўзингиз ва ўзгалар соғлигини хавфга қўйманг!

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати  

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар