Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Эл бойлигига кўз олайтирманг!

Эл бойлигига кўз олайтирманг!

20 сентябрь 2018, Четверг
1 409
0

Пахтачилик мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилувчи омиллардан биридир. Мутахассислар таъкидига кўра, мазкур хом ашёдан 2 минг турдан ортиқ маҳсулот олинади. Шу маънода, республикамизда соҳани тараққий эттириш устувор вазифалардан бирига айланган. Ушбу жараёнда асосий эътибор пахтадан юқори ҳосилдорликка эришиш ҳамда чуқур қайта ишлашга қаратилмоқда. Токи, пахта саноати орқали янги иш ўринлари пайдо бўлсин, олинадиган фойда халқимиз, давлатимиз ривожига хизмат қилсин.

Стратегик аҳамият касб этувчи бу хом ашёни элимиз “оқ олтин” деб аташи, уни ҳаммамиз учун бирдек азиз бўлган нонга менгзаши шундан. Аммо ана шу бойликни ўғирлаб, жиғилдонини тўлдиришга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Улардан бири Шокиржон Тўйчиевдир. У Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, “Саройлик” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 17- уйда яшайди. Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида Шокиржон Тўйчиевнинг хонадонидан 149 килограмм пахта топилди.

Бу кимса хом ашёни Мирзачўл туманининг “Янгидала” маҳалласи аҳолисидан йиққан. Яна ҳам аниқроғи, пахтани кир ювиш кукуни, совун каби ювиш маҳсулотларига айирбошлаган. Хом ашёнинг бир қисмини эса Сирдарё вилояти, Оқ олтин туманида яшовчи фуқародан килограммига 1 минг 500 сўмдан тўлаб, сотиб олган. У ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини рўзғорнинг кам-кўстини тўлдириш важи билан изоҳлади.

Мазкур маҳалланинг “Қассоблик” кўчасида яшовчи Дилшод Каримов эса майдалашиб ўтирмади. Тўғридан тўғри пахтани қайта ишлашни йўлга қўйган. Яъни, пахтадан чигитни ажратувчи қўлбола ускуна ёрдамида “тадбиркорлик”ни авж олдирди.

Дилшод Каримовнинг хонадонидан 385 килограмм пахта, 58 килограмм чигит ҳамда 38 килограмм пахта толаси топилди. Қизиғи, у хом ашёни Шароф Рашидов тумани, “Зарафшон” сув истеъмолчилар уюшмаси, “Шоирабегим гуллари” фермер хўжалиги далаларидан яширинча териб олган. Аниқроғи, Дилшод Каримов ўғирлик қилган. Деҳқоннинг эрта баҳордан кеч кузгача қилган меҳнати самарасига кўз олайтирди. Энди ишбилармонликка оид қизғин фаолияти учун ҳисоб беришига, ишлаб чиқариш воситасидан эса воз кечишига тўғри келади.

Худди шундай, Зафаробод тумани, Собир Раҳимов сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилган “Нива” русумли автомашинада 210 килограмм пахта борлиги аниқланди. Давлат рақами 25 Ғ 967 СА бўлган ушбу автомашина ҳайдовчиси Санжар Ҳайитбоев хом ашёни Зомин туманининг Пшағор қишлоғидаги бозорда нотаниш кишидан сотиб олганлигини, ҳар килограмм пахта учун 8 минг сўмдан ҳақ тўлаганлигини билдирди. Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини, Ўзбекистон кўчасида яшовчи Санжар Ҳайитбоев маҳсулотни пуллаш учун Арнасой туманига йўналган. Аммо олғир ҳайдовчи кўзлаган манзилига етиб бора олмади. Айни вақтда ҳар учала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда Жиззах вилояти деҳқонлари 208 минг 600 тонналик хирмон уюшни ният қилишган. Мазкур мақсад йўлида 3 минг 670 та фермер хўжаликлари жамоалари баракали меҳнат қилишди. Шу маънода, айримларнинг фермер меҳнати натижасига, давлат бойлигига кўз тикишларини, ҳали терим бошланмаган далаларни оралаб, ўғирлик қилишларини қандай изоҳлаш мумкин?скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Кўнгилларда ишонч ҳисси
17 сентябрь 2018, Понедельник
Кўнгилларда ишонч ҳисси
Отасининг ўғли
13 сентябрь 2018, Четверг
Отасининг ўғли
Дардингизни олайин...
30 август 2018, Четверг
Дардингизни олайин...
Муҳтожларга ёрдам кўрсатайлик
02 август 2018, Четверг
Муҳтожларга ёрдам кўрсатайлик
Ҳаддин билмаганлар
20 июль 2018, Пятница
Ҳаддин билмаганлар
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар