Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар ходимларини чалғитмоқчи бўлганлар ниятига эриша олмади

Ички ишлар ходимларини чалғитмоқчи бўлганлар ниятига эриша олмади

13 апрель 2020, Понедельник
526
0

Айни вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан коронавирус инфекциясининг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Инфекциянинг тарқалиб кетишига қарши ҳар бир вилоят, туман, шаҳарларнинг кириш чиқиш қисмларида блокпостлар ташкил этилган.

Хусусан, Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” блокпостида ҳам карантин қоидаларининг амал қилиниши билан боғлиқ профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай шароитда фуқаролардан сўраладигани уйида қолиши ва белгиланган қоидаларга амал қилиш холос. Бироқ карантин қоидаларини менсимасдан, ички ишлар ходимларига чап бериб, жиноят кўчасига кириб қолганлар ҳам афсуски йўқ эмас.

Демоқчи бўлганимиз, Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари “Сангзор-15” постида Жиззах-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Шароф Рашидов тумани, Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Л.Б. бошқарувида бўлган “HYUNDAI PORTER II” юк автоуловини тўхтатиб текширганда 46 дона полиэтилен қопларда 2.300 кг “Аммофос” минераль ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланди. 

 Фуқаро Л.Б. ички ишлар ходимларига минераль ўғитни Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги савдо дўконидан харид қилганини билдирди. Харид чеклари яшаш уйида қолганлиги ҳақида кўрсатма берди.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилганда бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари юзага чиқди.

Яъни, фуқаро Л.Б. минераль ўғитнинг 12 қопини Шароф Рашидов тумани, Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган “Барака Русланбек” фермер хўжалиги раиси А.Р. дан сотиб олган.

Суриштирув давомида юк машинасидаги 1.400 килограмм минерал ўғит Жиззах шаҳар, Олмазор маҳалласида истиқомат қилуви М.С.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

 Фуқаро М.С. ушбу минерал ўғитларни Пахтакор туманидаги “Бирлик учқуни” ҳамда “Фаррух пахта-ғалла” фермер хўжалиги раисларидан харид қилган.

 Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар