Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди

Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди

20 сентябрь 2018, Четверг
1 546
0

Янгиобод тумани ҳудудидан ўтган “Даштобод - Савот” 4Р-255 йўлининг 19 километрида автоҳалокат юз берди. Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Н.Т. “Нексия” русумли автомашина руль бошқарувини қўлдан чиқарган, транспорт воситаси йўл четидаги дарахтга урилган. Натижада ҳайдовчи Н.Т, унинг онаси, синглиси, янгаси ва унинг вояга етмаган фарзанди тан жароҳатидан вафот этган.

Йўл-транспорт ҳодисасида омон қолган ягона шахс, ҳайдовчининг қўшниси Б.Т туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар