Жиноятчи Қашқадарёдаги яширин манзилидан ушланди
Фориш туман жиноий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб қидирув эълон қилинган Қашқадарё вилояти, Косон туманида истиқомат қилувчи 1997 йил туғилган Х.М. Қарши шаҳар ҳудудидаги яширин манзилидан ушланди.
Жиноятчи Шароф Рашидов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг тезкор тадбири натижасида қўлга олинган. Эндиликда фирибгар белгиланган тартибда қонун олдида жавоб беради.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)