Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўғри қидирилмоқда... бузоқнинг югургани сомонхонагача

Ўғри қидирилмоқда... бузоқнинг югургани сомонхонагача

16 апрель 2020, Четверг
446
0

 Пахтакор тумани ички ишлар бўлимига Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1956 йил туғилган Қ.Н. мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйига ўғирликка тушганини билдирди.

Шикоятчининг келтиришича, ўғри ётоқхонасидаги сейфни калт танлаш йўли билан очган. Сейфдан 500 АҚШ доллари, 1 миллион 900 минг сўм пуллар, фуқаролик паспорти ва 2 дона омонат дафтарчалар ўғирланган.    

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирувни туман ИИБ олиб бормоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар