Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Жиян тоғасига фириб берди

16 апрель 2020, Четверг
430
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Зилол маҳалласида истиқомат қилувчи 1980 йил туғилган аёл Э.К. мурожаат қилиб, фирибгарлик қурбони бўлганини билдирди.

Шикоятчининг билдиришича, Обод маҳалласида истиқомат қилувчи 1948 йил туғилган И.Т. дан ҳозирда яшаб турган уйини 205 миллион сўмга сотиб олишга келишиб, 35 миллион сўм пулларни олдиндан берган. Қолган пулларни турмуш ўртоғининг жияни Пахтакор тумани, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1985 йил туғилган С.А. уй сотувчисига бериб келиши керак бўлган.

Бироқ, С.А. фирибгарлик йўлига ўтган. Яъни, у уй сотувчисига бериши керак бўлган пулларни бергану уйни ўзининг номига расмийлаштириб олган.     

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирувни ички ишлар ходимлари олиб боришмоқда.

 

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар