Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ҳам ўғирлашди, ҳам пайҳонлашди

Ҳам ўғирлашди, ҳам пайҳонлашди

22 сентябрь 2018, Суббота
1 568
0

Мирзачўл тумани, Янгидала сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Самодаги кабутар” фермер хўжалигининг 0,02 гектар майдонини “Янгидала” ҚФЙ, Гулбоғ кўчасида яшовчи Х.Б.нинг 3 бош қорамоли пайҳон қилганлиги аниқланди.

Зафаробод тумани, Узун ҚФЙда яшовчи С.С.нинг бир бош қорамоли Саъдулла Синдоров номидаги СИУ таркибидаги “Фармон Баҳромов” фермер хўжалигининг 0,02 гектар майдонини пайҳон қилганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.

Пахтакор туманидаги Холбуви Рустамова сув истеъмолчилариуюшмаси ҳудудидаги “Етти чинор” фермер хўжалигида ҳам пайҳон кузатилган. Пайҳонни Шароф Рашидов тумани, Гандумтош ҚФЙда яшовчи Ў.М. 60 бош қўйи билан содир этган. 0,25 сотих пахта майдонининг оёқ ости қилиниши натижасида фермерга 1 миллион 25 минг сўм зарар етказилган.

Шу туманнинг Пахтакор СИУ ҳудудидаги “Ширинсой пахтаси” фермер хўжалиги раҳбари эса қорамолларини қаровсиз қолдириб, ўз даласининг 0,05 гектарининг пайҳон этилишига сабабчи бўлган. Фермер ўзига 921 минг 500 сўм миқдорида зарар етказди.

Шунингдек, Зафаробод тумани, Лолазор ҚФЙ ҳудудида яшовчи О.Ҳ, Л.Қ ҳамда С.Млар Беруний номидаги сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги “Бахтим бер” фермер хўжалиги даласидан олиб кетиш учун пахта теришаётгани маълум бўлди. Далилий ашё сифатида 20 килограмм пахта олинган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар