Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Карантин вақтида аёллар зўравонлик қурбони бўлиб қолмасин!

Карантин вақтида аёллар зўравонлик қурбони бўлиб қолмасин!

17 апрель 2020, Пятница
171
0

 Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлардан Хитойда оилавий ажримлар сони кескин ошгинини кузатишингиз мумкин. Карантин вақтида эр-хотин ўртасидаги жанжалларнинг кўпайиб кетганлиги айни сабабларидан бири сифатида келтирилмоқда.

Юртимизда ҳам карантин тугаши билан ажримлари сони ошиши эҳтимолдан йироқ эмас. Ҳозирда эса оилавий келишмовчиликларнинг айрим турлари учраб турибди.

Хусусан, Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг туман ички ишлар бўлимига хабари беришича, Янгиҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган аёл Ж.Х. туман  тиббиёт бирлашмасига юз саҳасидан тан жароҳати олганлиги сабабли мурожаат қилган. Аниқланишича, аёлга турмуш ўртоғи қўл кўтарган.

Худди шундай туманнинг Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган аёл А.Д. туман тиббиёт бирлашмасидан биринчи тиббий ёрдам олган. Сезганингиздек, аёл турмуш ўртоғининг муштидан жароҳат олган.

Карантин даври кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссиясининг хабарига кўра, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 10 апрелидан “ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди:

Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24

Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26

Руҳшунос: +998 97 137 27 27

Мазкур “Ишонч телефони” хизмати уч ой давомида фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси қошида Нодавлат-нотижорат ташкилотлари бирлашмаси тузилган. Бу орқали пандемия даврида аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсад қилинган. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар