Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Карантин қоидасини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Карантин қоидасини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

18 апрель 2020, Суббота
171
0

 Ҳозирги кунда ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Фуқароларимиз бу билан нафақат ўз соғлиғини асрайди, балки ҳозирги вақтда кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясини жиловлашга хам ўз хиссасини қўшади. Афсуски, айрим фуқаролар карантин қоидаларига бўйсинмасдан ўзи ва ўзгалар соғлигини хавфга қўйишмоқда.

Зомин тумани ички ишлар бўлимининг хабар беришича, жорий йилнинг 15 апрелида Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган М.И. маст ҳолатда фуқаролар тинчини бузиб, карантин қоидаларига бўйсинмасдан тиббий ниқобсиз жамоат жойида юрган.

Шунингдек ҳуқуқбузар ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсинмасдан фаол қаршилик кўрсатган.

Зомин туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан фуқаро М.И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси, 183-моддаси ва 194-моддалари билан хуқуқбузар деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар