Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Компьютер ўғрилари ушланди

19 апрель 2020, Воскресенье
168
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Н.А. мурожаат қилиб, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Колезей” копмьютерхонасидан 11 дона компьютерларини номаълум шаҳс ўғирлаб кетганини билдирди.

Ходимларнинг тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ изи”да фош этилди.

Маълум бўлишича, жиноят Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1999 йил туғилган П.Д. ва маҳалладоши 2000 йил туғилган С.С. ҳамда Бунёдкор маҳалласида яшовчи 1996 йил туғилган, муқаддам судланган Р.Р. лар томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар