Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Махсус рухсатномасиз ҳаракатланган ҳайдовчи вояга етмаган қиз умрига зомин бўлди

Махсус рухсатномасиз ҳаракатланган ҳайдовчи вояга етмаган қиз умрига зомин бўлди

20 апрель 2020, Понедельник
281
0

 Куни кеча соат  07:30 ларда Зомин тумани, Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зомин-Туркман” 4Р-34 йўлининг 49-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси содир этилди.

“ВАЗ-21063” русумли автоуловини Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган А.Н. Туркман йўналишида бошқариб кетаётганида шу маҳаллада яшовчи 2016 йил туғилган, вояга етмаган қиз С.У. ни уриб юборган. Қиз туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан ҳаётдан кўз юмди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ҳайдовчи отасининг номидаги автомашинани карантин қоидаларига зид равишда махсус рухсатномасиз бошқариб кетаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар