Ака-ука чоллар нега жанжаллашди?
Шароф Рашидов тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 64 ёшли И.Н. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали нерохирургия бўлимига бошига тан жароҳати етказилгани сабаб ётқизилган. Бу ҳақида шифохона навбатчи ҳамшираси туман ички ишлар бўлимига ҳабар берди.
Аниқланишича, чолга шу маҳаллада истиқомат қилувчи қўшни акаси, 74 ёшли П.Ж. тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)