Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ноқонуний ташиб кетилаётган балиқ маҳсулоти тўхтатиб қолинди

Ноқонуний ташиб кетилаётган балиқ маҳсулоти тўхтатиб қолинди

21 апрель 2020, Вторник
421
0

 Арнасой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида балиқ маҳсулотини ноқонуний ташиш билан боғлиқ ҳуқуқбузирлик ҳолати аниқланди.

Туманнинг Б.Файзиев қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган тўсиқ постида Зафаробод йўналишида ҳаракатланиб келаётган Пахтакор тумани, Сувонобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1984 йил туғилган Б.О.нинг бошқарувида бўлган Кобальт русумли автомашина тўхтатиб текширилганда 15 дона 35 килограм балиқ маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани маълум бўлди.

Ҳуқуқбузар балиқ маҳсулотини Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1994 йил туғилган Д.Л. дан 945 минг сўм пул эвазига сотиб олган.  

Ҳолат юзасидан туман ИИБ суриштирув ишларини олиб боримоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар