Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Марҳумнинг шахси аниқланди

21 апрель 2020, Вторник
393
0

Куни кеча “Марҳумнинг шахси аниқланяпти” сарлавҳали мақоламизда Шароф Рашидов тумани, Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шаҳси номаълум, тахминан 70-75 ёшлар атрофидаги европа миллатига мансуб эркак соғлиги ёмонлашгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилгани ва невралогия бўлимида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида марҳум Россия Федерацияси Кемерова вилоятида 1950 йилда туғилган Ю.Г. эканлиги аниқланди.

Марҳум аниқ яшаш манзилига эга бўлмаган. Эслатиб ўтсак, Ю.Г.нинг вафотига бош мия ва ўпка шиши, бош миянинг ишемик тептаги, инсулть, юрак ишемик касалиги гипертонияси сабаб бўлган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар