Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Эҳтиётсизлик... фалокат... пушаймон...

Эҳтиётсизлик... фалокат... пушаймон...

21 апрель 2020, Вторник
334
0

Фарзанд ота-она учун мўжиза. Унинг кулгуси, йиғиси  туйғуларини ота-она қалбидан ўтказади. Унга меҳрини, ўзи учун энг ажойиб бўлган нарсаларини бергиси келади. Ўз навбатида камол топган фарзанд улар учун қалқон бўлади.

Мавзуга қайтсак. Зафаробод тумани, Узун қишлоқ фуқаролар йиғинида 2019 йил туғилган А.Ш. отасининг эҳтиётсизлиги оқибатида ҳаётнинг аччиқ-чучугини таътишга улгармасдан бу оламни тарк этди.

Жорий йилнинг 20 апрели соат 9:20 лар атрофида 1976 йил туғилган Т.Ш. ўзига тегишли Нексия русумли автомашинасини орқа томонга ҳаракатлантириб гараждан олиб чиқаётган эди. Ўғли А.Ш. қаердандир эмаклаб машина остига келиб қолди. Натижада...

Тиббий хулосага кўра, гўдак бош мия очиқ жароҳати, тепа ўнг чакка суякларининг майдаланиб синиши, асос суягининг синиши натижасида кўз юмган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар