Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Автомобил бошқарувчиси маҳалладошини уриб юборди

Автомобил бошқарувчиси маҳалладошини уриб юборди

22 апрель 2020, Среда
322
0

 Жорий йилнинг 21 апрелида Фориш тумани ҳудудидан ўтан “Жиззах-Қизилча” 4/Р-36 йўлининг 75 километрида “ВАЗ-2106” русумли автомашина бошқарувчиси велосипедда кетаётган фуқарони уриб юборди.

Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1985 йил туғилган Р.О. “ВАЗ-2106” русумли автоуловини 40 км/с тезликда Жиззах йўналишида бошқариб кетаётганида маҳалладоши 1989 йил туғилган Т.Р. ни уриб юборган.   

Фуқаро Т.Р. чап куракча сўяги бўйин қисмидан ёпиқ синиши, кўкрак ва бел умртқалари эзилиши, бош мия ёпиқ жароҳати ташхислари билан туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч бўлинмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар