Ҳожатхонада марихуана сақлаётганлиги аниқланди
Ички ишлар ходимлари Ғаллаорол тумани, Лалмикор ШФЙ, Ёшлик маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Ш.А.нинг уйи “Қорадори — 2018” тадбири доирасида кўздан кечиришди. Бу жараёнда Ш.А. ҳожатхонасига 530 грамм марихуана гиёҳванд моддаси яширилганлиги маълум бўлди.
Айни вақтда гиёҳванд моддалар ишқибози ички ишлар ходимларига марихуанани қаердан олганлиги тўғрисида ҳисоб бермоқда. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)