Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Карантин қоидасини бузувчи беҳаё видеоларни ҳам сақлаб келган

Карантин қоидасини бузувчи беҳаё видеоларни ҳам сақлаб келган

22 апрель 2020, Среда
415
0

 Арнасой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тунги соат 00:25 лар атрофида Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини, О.Муҳаммадиев кўчасида бир гуруҳ ёшларнинг тўпланиб спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани аниқланди.

Қоидабузарлар 1995 йил туғилган Э.Ж., 2001 йил туғилган Т.С., 1995 йил туғилган Х.С., 1995 йил туғилган Ш.Ф.лар бўлиб, барчаси ушбу қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилади.  

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқланган. Шу боис фуқаронинг ушбу ҳаракати қонунбузарлик сифатида баҳоланади.

Дарвоқе, ҳуқуқбузарлар қўл телефонида порнографик фотосуратлар ва видеолавҳаларни ҳам сақлаб келишган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар