Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда қонунбузарликка чек қўйилди

Арнасойда қонунбузарликка чек қўйилди

22 апрель 2020, Среда
354
0

 Жорий йилнинг 21 апрелида вилоят Миллий гвридия ҳамда Арнасой туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Янгибўстон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида минерал ўғитни ноқонуний ташиш билан боғлиқ қонунбузилишига чек қўйилди.

“Арнасой-Зафаробод” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Дўстлик тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Х.С. бошқарувида бўлган Кобалт русумли автомашина текширилганда 19 дона полиэтилен қопларда, жами 950 кг амиякли селитира минерал ўғитини ташиб кетаётгани аниқланди.

Қонунбузар мазкур минерал ўғитларни Дўстлик туманида жойлашган “Темурмалик-Умиджон” МЧЖ дан ҳар бир қопини 120.000 сўмдан сотиб олиб, Зафаробод туманига олиб кетаётганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар