Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Карантин қоидасини бузган қиморбозлар ушланди

Карантин қоидасини бузган қиморбозлар ушланди

22 апрель 2020, Среда
425
0

 Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ва қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ қонунбузарлик аниқланди.

Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 1968 йил туғилган Т.Ф. яшаш уйига 6 нафар маҳалладошини йиғиб қимор ўйнатган. Далилий ашё сифатида 7 дона ўйин картаси, 906 минг сўм пуллар ҳужжатлаштириб олинди.

Эслатиб ўтсак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқланган. Бу дегани қонунбузарлар эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш бўйича ҳам жавобгарликка тортилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар