Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда эпидемияга қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Жиззахда эпидемияга қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

23 апрель 2020, Четверг
289
0

 Коронавирус инфекциясининг мамлакатимизда қайд этилиши билан барча жойларда эпидемияга қарши курашда профилактик тадбирлар жадал олиб борилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоят ички ишлар органлари ходимлари масъул ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда фуқароларга коронавирусдан сақланиш ва унинг олдини олишда зарур бўлган тушунчаларни бериб келаётир.

 

Дунёнинг аксар давлатларини қамраб олган коронавирус инфекцияси бугун инсониятнинг тиббий маданияти ва имкониятларини, пандемия юзага келтирган сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий муаммоларни енга олиш салоҳиятини, таъбир жоиз бўлса, иродасини синовдан ўтказмоқда. Таъкидлаш керакки,  вилоятимизда ушбу юқумли касаллик тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар кўрилаётир. Дарҳақиқат, Дўстлик тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкоронавирус хасталиги тарқалишига қаратилган ҳаракатларнинг фаол иштирокчисига айландилар.

 

Дўстлик тумани деҳқон бозоридаги ҳолатни ўрганар эканмиз, одамлар ўртасида ҳеч қандай ваҳима йўқлиги ва нархлар оширилмаганлигига гувоҳ бўлдик. Бу бўйича вазият мутасаддилар томонидан назоратга олинган. Ушбу вазиятдан унумли фойдаланишни ният қилган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга эса тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари тумандаги Дўстлик туманидаги дўкон ва супермаркетлардаги нархлар, шунингдек, маҳсулотларнинг аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда сифатли таъминланиши ҳамда сотувчиларнинг санитария ҳолатига риоя этишлари ҳам ўрганилиб, тафсиялар берилди.

 

Бозоронинг кириш қисмига дезинфексия қилувчи тунел ва санитария постлари  ўрнатилган бўлиб унда туман санитария ходимлари тўлиқ таркибда иш олиб бормоқда. Яъни бозор ҳудудида ҳар бир фуқаронинг ҳароратини ўлчанмоқда.

Дарҳақиқат, ички ишлар органлари ходимлари томонидан СОВИД-19 инфекциясининг олдини олишга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатлар дунёнинг айрим давлатлари сингари тез орада коронавирус хавфини бартараф этишимизга умид уйғотади. Яна шуни унутмаслик керакки, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Шундай экан уйда қолинг!

 

Жиззах вилояти ИИ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар