Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ижтимоий кўмак – қийинчиликларни енгишда самарали ечим

Ижтимоий кўмак – қийинчиликларни енгишда самарали ечим

28 апрель 2020, Вторник
326
0

 Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор ташкилот ва муассасалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, фуқароларнинг уйида қолиши тавсия этилмоқда. Бу эса кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш заруриятини оширди ва мазкур қатламни ижтимоий ҳимоялаш чоралари кўрилаётир.

Чунончи, вилояти ички ишилар бошқармаси терроризм ва экстрмизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари билан ҳамкорликда профилактик ва маъмурий ҳисобда турганлар, пробация назорати остидаги шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан жами 99 нафар фуқароларга бирламчи озиқ овақт маҳсулотлари етказиб беришди. Яна ҳам аниқроғи, ҳар бир шаҳсга қиймати 245 минг сўмлик бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ун, ўсимлик ёғ, гуруч, шакар, гўшт, картошка, пиёз, сабзи маҳсулотлари тарқатилди.

Бу оилаларнинг асосий қисмини карантин даврида иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмаганлар ташкил этади. Айтиш жоиз, эзгуликка йўғрилган тадбирлар коронавирус пандемияси даврида аҳоли дуч келаётган қийинчиликларни самарали енгиш учун хизмат қилади.

Қисқаси, вилоятимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар ҳамда уларнинг оила-аъзоларига мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда моддий ва маънавий ёрдам кўсатиш чора-тадбирлари давом этмоқда. Қувонарлиси, бу каби тадбирларда ички ишлар ходимлари фаол қатнашаяпти.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар