Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Душман кўринмас, хушёр бўлинг, уйда қолинг!  

Душман кўринмас, хушёр бўлинг, уйда қолинг!  

28 апрель 2020, Вторник
239
0

 Аксар давлатларини қамраб олган коронавирус инфекцияси бугун инсониятнинг тиббий маданияти ва имкониятларини, пандемия юзага келтирган сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий муаммоларни енга олиш салоҳиятини, таъбир жоиз бўлса, иродасини синовдан ўтказмоқда, десак адашмаймиз.

Чунончи, ўқув муассасалари, бозорлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари, ҳаётий зарур бўлмаган корхона ва ташкилотлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Ўзга юртларда бўлган ватандошларимизни қайтариш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. 

Худди шундай, хориждан қайтганлар карантин назоратига олиниб, бу касалликка чалинганлар алоҳидалаштирилган шароитларда даволанаяпти. Эпидемия тарқалишига қарши қатъий тартиб жорий этилди. Барчамиз гувоҳ бўлиб турганимиздек, мазкур жараёнда асосий масъулият тиббиёт, ички ишлар органлари каби бир қатор идоралар ходимлари зиммасига тушди.

Жумладан, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тизимидаги барча соҳавий хизматлар вакиллари жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш билан бирдек коронавирус хасталиги тарқалишига қаратилган ҳаракатларнинг фаол иштирокчисига айландилар. Бинобарин, Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штабида коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш штаби фаолияти йўлга қўйилди. Штаб ички ишлар органлари, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг хориждан қайтганларни аниқлаш, карантин даврида бошқалар билан мулоқотини чеклаш, уларга озиқ-овқат, тиббий воситалар ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб берилиши, нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймасликка оид фаолиятини мувофиқлаштиради, масалага оид маълумотларни таҳлил қилади ва вазиятга кўра тегишли чора-тадбирлар белгилайди. 

Чет элдан қайтганлар ҳамда вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлганларнинг ҳар бирининг турар жойида ички ишлар органлари ходимлари сутка давомида узлуксиз навбатчилик қилишмоқда. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, жорий йилнинг 27 апрел ҳолатига кўра 175 нафар фуқаро уй шароитида, 48 нафар фуқаро тиббий муассасада кузатув остига олинган.

Мазкур оилаларни зарурий маҳсулот ва воситалар билан таъминлаш ҳам соҳа вакиллари зиммасида. Навбатчиликда узилишлар бўлмаслиги учун карантин назоратини олиб бораётган ходимлар эрталаб, тушда ва кечқурун иссиқ овқат билан таъминланаяпти. Ички ишлар органлари ходимлари коронавирус тарқалишига қарши тарғибот тадбирларида ҳам фаол қатнашишмоқда. Чунончи, овоз кучайтиргичлар ёрдамида бемақсад кўчаларга чиқмаслик, тиббий ниқобдан фойдаланиш ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан аҳолига мунтазам тавсиялар берилаётир.

Шунингдек, барча ички ишлар органлари бинолари ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётганларга касалликни юқтириб олмаслик учун қандай чоралар кўрилиши ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича тавсиялар бериляпти. Карантин назоратига олинганлар билан ишловчилар учун махсус эслатма тайёрланди.

Яна бир маълумот: ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар ва ҳайдовчиларга бепул тиббий ниқоб ва зарарсизлантириш воситалари тарқатишмоқда. Бу каби саъй-харакатлар дунёнинг айрим давлатлари сингари тез орада коронавирус хавфини бартараф этишимизга умид уйғотади.

Қисқаси, ушбу инфекциясини даф қилиш борасида барча куч воситалар ажратилган. Бироқ, шундай бўлсада айрим фуқаролар кўринмас душман билан ўйин ўйнашга тутингандек, карантин қоидаларига менсимасдан қарамоқда. Бу эса шусиз ҳам чўзилаётган карантин талабларини янада чўзилишига олиб келаётир.

Биргина масол, жорий йилнинг 27 апрел ҳолатига кўра вилоятимизда карантин қоидаларига бўйсинмаган 3299 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка, 2 нафар фуқаро жиноий жавобгарлик тортилди.

Ким учундир бу рақамлар кичик бўлиб кўринар. Аммо жамият аъзоларининг соғлиги гаровга қўйилганида ҳар бир ҳуқуқбузарлик қимматга тушиши борган сари ойдинлашяпти. Шундай экан карантин қоидалирининг бузувчисига айланманг. Ўзингиз ва ўзгалар соғлигини хавфга қўйманг.       

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар