Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Опа-сингилни фоҳишаликка мажбурлаб келган қўлга олинди

Опа-сингилни фоҳишаликка мажбурлаб келган қўлга олинди

01 май 2020, Пятница
1 068
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида фоҳишахона фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди.

Шароф Рашидов тумани, Зиёкор маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.Т. ва шу туманнинг Саройлик маҳалласида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган М.А.лар Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган, турмушидан ажрашган Н.Т. билан яқин алоқа қилаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, фоҳишахонада Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчасида рўйхатда турган, турмушдан ажрашган, 1995 йилда туғилган, Н.Х. ҳамда Фарғона вилоятининг Данғара туманида рўйхатда турган, турмушга чиқмаган 2002 ва 2003 йилларда  туғилган опа-сингил М.А. ва Ў.А.лар ҳам бўлган.

Опа-сингилнинг билдиришича, Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида яшовчи, турмушдан ажрашган, 1982 йилда туғилган уй бекаси Д.Р. уларни қўрқитиш йўли билан фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Қўшмачи аёлларни мунтазам уриб, ҳақоратлаган, агарда фоҳишалик қилишдан бош тортса, оила аъзолари ва маҳалладошларига қилмишлари тўғрисида маълумот беришини айтиб, босим ўтказиб келган. Д.Р. аёлларнинг хизматини 100 минг сўмга баҳолаган. Шунингдек, у “мижоз” топиш ҳамда аёлларни “буюртма” асосида етказиш билан шуғулланган.  

Айтганча, айбланувчи иш топиб беришни ваъда қилиб, аёлларни алдаш йўли билан чақириб олган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида иш қўзғатилди. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар