Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Эвакуация ва ички ишлар органлари ходимлари

Эвакуация ва ички ишлар органлари ходимлари

01 май 2020, Пятница
633
0

 Хабарингиз бор, бугун Сирдарё вилояти, Сардоба тумани ҳудудида қурилган “Сардоба” сув омборининг 6-пикет деворидан сувни сизиб чиқиши юзага келди.

Натижада, мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини тинч ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирларини ташкиллаштириш бўйича Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузурида тезкор штаб ташкил этилди. Асосан, эвакуация Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор, Ш.Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида жойлашган мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига фуқароларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

 Халқимиз азалдан меҳмондўст. Айтиш жоизки, Сардоба ва Оқ-олтин туманларидан эвакуация қилинган аҳолининг 330 нафардан ортиғи Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларининг яшаш хонадонларига жойлашди ҳамда ётоқ жой, иссиқ озиқ-овқат ҳамда бошқа кундалик зарурий ашёлар билан тўлиқ таъминланди.    

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар