Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Автомашиналар тўқнашувида 70 ёшли отахон шикастланди

Автомашиналар тўқнашувида 70 ёшли отахон шикастланди

02 май 2020, Суббота
432
0

 Жорий йилнинг 1 майида Дўстлик тумани, Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” 4 Р -35 йўлининг 55 километрида “Лада-Ларгус” русумли автоулов “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.

Натижада “Лада-Ларгус” автомашинаси салонида бўлган 1950 йил Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида туғилган Х.А. чап елка суяги бошчасининг синиб силжиши, чап тизза бўғин юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташиҳиси билан Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Автомашина бошқаручилари енгил шикастланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот химати    

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар