Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Зарбдорлик отахон жинояти

04 май 2020, Понедельник
573
0

Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва экстримизм қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Зарбдор тумани, Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи, 1955 йилда туғилган Ҳ.Н.нинг томорқасида 6 сотих ер майдонида 561 туп марихуана етиштираётгани аниқланди.

Шунингдек, Ҳ.Н. молхонасидаги эски кир ювиш машинасида полиэтилен пакетга жойланган 292 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270- моддаси 1- қисми ҳамда 276- моддаси 2- қисми “а” банди билан иш қўзғатилган. 

Дарвоқе, айбланувчи ерга ишлов берилишидан катта ҳосилга умид боғлагани сезилиб турибди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар